Главная » 2016 » Июль » 6

Ҳот-дог ейиш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди


  • Admin
  • 06 Июл 2016(20:49)
  • 539
  • 0

АҚШда ўтказилган жаҳон чемпионатида Жоуи Честнат рекорд ўрнатиб чемпион бўлди.

АҚШда ҳот-дог ейиш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди.  Мусобақада америкалик Жоуи Честнат жаҳон рекордини ўрнатди.  У 10 дақиқа ичида 70та ҳот-догни паққос туширди, дея “USA Today” хабар бермоқда.
 
Ўтган йилги чампион Метт Стони бу сафар иккинчи ўрин билан кифояланди. Жаноб Стони 10 дақиқада 52та ҳот-дог тановул қилди.
 
Честнат бир йил олдин қўлдан бой берилган чемпионликка бир йил ўтиб эришди. 
 
Рекордчи Калифорния штатининг Сан-Хосе шаҳрида истиқомат қилади. Ҳот-дог ейиш бўйича олдинги жаҳон рекорди ҳам айнан,  Честнат томонидан ўрнатилган эди. Ўшанда у 12 дақиқада 66та ҳот-догни ейишга улгурган.

Теги: Ҳот-дог ейиш бўйича жаҳон рекорди ў

Всего комментариев: 0
avatar