Главная » 2017 » Август » 21

Отабек Мусаев лавозимидан озод этилди


  • Ies_92uz
  • 21 Авг 2017(09:02)
  • 732
  • 0

Агентликнинг мазкур лавозимини эса ҳужжатли ва илмий-оммабоп фильмлар киностудиясига раҳбарлик қилиб келаётган Фурқат Зокиров эгаллади.

 

“Ўзбеккино” миллий агентлигининг бош директори сифатида фаолият юритиб келаётган Отабек Мусаев лавозимидан озод этилди.
 
Агентликнинг мазкур лавозимини эса ҳужжатли ва илмий-оммабоп фильмлар киностудиясига раҳбарлик қилиб келаётган Фурқат Зокиров эгаллади. 
 
Қолаверса, “Жаҳон адабиёти” журналининг бош муҳаррири Шухрат Ризаев “Ўзбеккино” миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
 
Низомий Жалолов эса аввалгидек, агентликнинг иқтисодий масалалар бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлашни давом эттиради.
 
Эслатиб ўтамиз, актёр ва журналист Отабек Мусаев 2016 йил 13 январда “Ўзбеккино” миллий агентлигининг бош директори лавозимига тайинланган эди. Унгача эса, Президент аппаратининг маданият ва спорт ишлари бўйича вазирининг ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Всего комментариев: 0
avatar