Главная » 2016 » Январь » 18

Oxfam: 62 киши дунёдаги барча пулларнинг ярмига эгалик қилади


  • Admin
  • 18 Янв 2016(23:51)
  • 379
  • 0

Дунёдаги бадавлат оилаларнинг 1 фоизининг моддий аҳволи бутун инсониятнинг мол-мулкига тенг, дейилади Oxfam ташкилоти ҳисоботида. Ташкилот ўз ҳисоботини Credit Suisse`нинг октябрдаги маълумотларига таяниб хабар қилди.

Ҳисоботда келтирилишича, 2009 йилда 1 фоиз бадавлат кишилар дунё бойлигининг 44 фоизига эга эди. 2014 йилда бу кўрсаткич 48 фоизга етди. Ушбу бир фоизлик рўйхатдан ўрин олиш учун 760 минг, 10 бадавлат ерликлардан бўлиш учун эса 69 минг долларга эга бўлиш керак.

Шунингдек, 2010 йилда 388 кишининг бойлиги сайёрамиз аҳолисининг ярим бойлигига тенг маблағга эгалик қилган бўлса, 2014 йилда улар сони 85, 2015 йилда эса 62 нафарга камайди.

Бундан аввалроқ эса сайёрамизда истиқомат қилаётган 3,6 миллиарддан зиёдроқ киши – дунё аҳолисининг ярми 2010 йилдан буён бир триллион доллардан зиёдроқ маблағини йўқотгани, юқори айтилган 62 киши эса бу даврда 1,6 трлнга бойигани хабар қилинган эди.

manba:kun.uz

Теги: Oxfam: 62 киши дунёдаги барча пулла

Всего комментариев: 0
avatar