Главная » 2016 » Январь » 7

Озарбайжон Марказий банки валюта айирбошлаш тартибини қаттиққўллаштирди


  • Admin
  • 07 Янв 2016(17:57)
  • 379
  • 0

Озарбайжон Марказий банки валюта айирбошлаш тартибини қаттиққўллаштирди, деб хабар беради РБК нашри. Янги қоидаларга мувофиқ, 500 доллардан ортиқ суммани айирбошлаш чоғида шахсни тасдиқловчи гувоҳнома тақдим этиш талаб қилинади. Илгари бундай ҳужжат 5 минг доллардан ортиқ сумма айирбошланганда талаб этиларди.

Бундан ташқари, эндиликда ҳар бир банк кўчирмасида жисмоний шахснинг исми-шарифи, шахсни тасдиқловчи ҳужжат номи, уни тақдим этган орган номи кўрсатилиши лозим.

Чет эл банклари филиаллари ҳамда почта бўлимларида амалга ошириладиган айирбошлаш операцияларига нисбатан бу қоидалар жорий қилинмайди.

Всего комментариев: 0
avatar