Главная » 2016 » Май » 18

Ҳожибой Тожибоевнинг қизи дадасининг “сохта шогирдлари”ни фош қилди


  • Admin
  • 18 Май 2016(20:22)
  • 1096
  • 0

Марҳум қизиқчининг қизи Интизор Тожибоева “Дарё” нашрига берган интервьюсида Аваз Охун ва дадасини “устоз” деб юрган бошқалар аслида қизиқчи вафот этганидан сўнг унинг оиласидан хабар олмагани, ҳатто Тожибоевлар оиласи ҳақида уларнинг маълумотга ҳам эга эмаслигини иддао қилди.

Интизор Тожибоева суҳбат давомида дадасини ёдга оларкан, умрининг сўнгги кунларида шифокор назоратида бўлганлиги, анча йиллар давомида даволганганлиги, тузалиб кетса, концерт бериш нияти бўлганлигини айтиб, дадаси ҳақида тарқалган “Хожибой Тожибоев қасддан ўлдирилган”, “автоҳалокатда вафот этган” каби миш-мишларни инкор этди.

“Дадангизнинг вафотидан сўнг қайси шогирди қўллаб-қувватлаб турди?”, деган саволга Интизор Тожибоева ҳеч ким йўқламагани, ҳатто Аваз Охун Ҳожибой Тожибоевнинг кўп маротаба “устозим” деб, бирор марта унинг оиласидан хабар олмаганини таъкидлаган.

- Фақат “Шогирдиман!”, деб гапиришни билишади, аммо уйимизни қаердалигини ҳам билишмайди. Дадамнинг қўштирноқ ичидаги шогирдлари ёрдам бериш уёқда турсин, оиламиз ҳақида маълумотга ҳам эга эмас, дейди суҳбат давомида Интизор Тожибоева.

Ёдингизда бўлса, бир оз аввал сайтимиз орқали интервью берган қизиқчи Валижон Шамшиев ҳам Ҳожибой Тожибоевнинг “сохта шогирдлари” ҳақида сўзлаб берганди.

Всего комментариев: 0
avatar