Главная » 2015 » Сентябрь » 16

Қозоғистон Россияга йилига 3 минг тонна мол гўшти етказиб бермоқчи


  • bekzod
  • 16 Сен 2015(23:42)
  • 298
  • 0
Қозоғистон Россияга йилига 3 минг тонна совитилган мол гўшти экспорт қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 16 сентябрда Сочидаги минтақавий ҳамкорлик анжуманида маълум қилди.

“Бизнинг давлат мол гўштини экспорт қилиш бўйича катта имкониятларга эга. Бу гўштнинг сифати Бразилия, Парагвай ва Аргентинадан келтирилаётган гўштдан қолишмайди. Ҳозирда Қозоғистонда йилига 4 минг тоннага яқин мол гўшти олинади. Ва биз Россиянинг Самара, Саратов ва Оренбург вилоятлари бозорига йилига 3 минг тоннадан кўпроқ совитилган мол гўшти етказишга тайёрмиз”, деб айтди Назарбоев.

Теги: Қозоғистон Россияга йилига 3 минг т

Всего комментариев: 0
avatar