Главная » 2015 » Декабрь » 25

Қозоғистонда кетма-кет иккинчи йил Алихон ва Ойзор исмларини қўйиш русум бўлмоқда


  • News
  • 25 Дек 2015(23:54)
  • 252
  • 0
Қозоғистонда Алихон исми янги туғилган ўғил бола чақалоқларга, Ойзор исми эса қиз чақалоқларга исм қўйишда иккинчи йил кетма-кет энг оммавий исм бўлмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон миллий иқтисодиёти вазирлиги Статистика қўмитасининг расмий сайтига иқтибос келтирган ҳолда Tengrinews.kz мухбири маълум қилди.

Сайтда айтилишича, жорий йилнинг 10 ойи давомида 2977 нафар ўғил бола чақалоққа Алихон, 5762 нафар қиз чақалоққа Ойзор исми берилган.

Таъкидлаш жоизки, 2014 йилнинг шу даври давомида Алихон исми 2798 нафар ўғил болага, Ойзор исми 6276 нафар қиз болага берилган.

Эркак исмлари орасида шунингдек қуйидаги исмлар ҳам оммабоп бўлди: Ойсултон, Нурислом, Эрасил, Санжар, Амир, Нурасил, Арсен, Алинур, Али, Мирас, Артём, Алдиёр, Максим ва Ойдин.

Аёл исмлари орасида қуйидаги исмлар оммабоп бўлган: Ойару, Раёна, Кавсар, Ойша, Инжу, Омина, Ойлин, Аружон, София, Оёна, Мадина, Ойулим, Алина ва Сезим.
loading...
Всего комментариев: 0
avatar