Главная » 2017 » Июнь » 23

Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонлик фуқаролар шахси аниқланди


  • Ies_92uz
  • 23 Июн 2017(14:09)
  • 740
  • 0

Ҳалок бўлганларнинг етти нафари водий вилоятларидан, бир нафари Сурхондарё ва яни бир нафари Жиззахдан.

 

Кеча, 22 июнь куни Қозоғистоннинг Акмола вилоятини кесиб ўтган “Самара-Шимкент” йўналишида ҳаракатланаётган автобус ағдарилиб кетгани ва унда ўзбекистонлик фуқаролар ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик.
 
Бугун, Қозоғистондаги Ўзбекистон элчихонаси ҳодиса натижасида ҳалок бўлган ўзбекистонлик фуқаролар рўйхатини тақдим этди.
                             
Ҳалок бўлганлар шахси бўйича тўлиқ маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ҳокимиятларига етказилди. Ҳалок бўлганларнинг етти нафари водий вилоятларидан бўлиб, бир нафари Сурхондарё, бир нафари Жиззахдан. Қурбонларнинг энг ёши каттаси 36 ёшда, энг кичиги эса 26 ёшда.
 
2017 йил 22 июнь куни Козоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлганлар рўйхати:
 
1. 24.07.1988 йилда туғилган. Сурхандарё вилояти, Бандихон тумани, Қизилқалоқ кўчасида яшовчи Жумаев Тоштемир Аҳмадович.
 
2. 22.04.1991 йилда туғилган. Жиззах вилояти, Зарбдор  туманида рўйхатдан ўтган Эргашев Музаффар Абубакирович.
 
3. 17.03.1982 йилда туғилган. Андижон вилояти Марҳамат тумани Кичик кўтарма кўчасида рўйхатда туради.
 
4. 22.11.1990 йилда туғилган. Андижон вилояти, Бўз тумани, Завроқ кўчасида рўйхатда турадиган Алиев Шоҳруҳбек Шавкат ўғли.
 
5. 12.10.1984 йилда туғилган. Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида рўйхатда турадиган Мўминов Абдурасулхон Парпиевич.
 
6. 30.08.1988 йилда туғилган. Фарғона вилояти, Ёзёвон тумани, Пинаж кўчасида рўйхатда турадиган Холбоев Анваржон Акрамжонович.
 
7. 20.06.1981 йилда туғилган. Наманган вилояти Чуст тумани, Шўркент ҚФЙда рўйхатда турадиган, Турсунов Қудратали Рустамалиевич.
 
8. 13.05.1987 йилда туғилган. Фарғона вилояти, Риштон тумани, Мехнатобод ҚФЙда рўйхатда турадиган Қурбонов Иқболжон Илҳомжонович.
 
9. 15.04.1982 йилда туғилган. Фарғона вилояти Бешариқ тумани, Яккатут ҚФЙда рўйхатда турадиган Қодиров Зоҳиджон Зоирович.
 
Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаси туфайли жароҳат олганлар рўйхати:
 
1. Ҳолматов Исламжон Одимович                          30.05.1981
2. Тагаев Исмоил Абдуллаевич                               01.03.1980
3. Носиров Ғуломжон Абдужабборович                25.09.1980
4. Хўжаев Шермонат Хурмонотович                      02.03.1988
5. Насипов Алимжон Абдиҳолилович                    12.11.1977
 
Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 июнь куни Россия Федерациясидан Ўзбекистонга келаётган автобус Қозоғистон йўлида ағдарилиб кетганди. Натижада автобус ичида бўлган ўзбекистонлик 9 фуқаро ҳалок бўлди. Бундан ташқари, яна 17 киши жиддий жароҳат олиб, шифохонага етказилган.
 
Қозоғистондаги ишонч телефонлари:
Актобе тумани ФВВ хизмати: +7 713-256-29-62.
Актобе тумани марказий шифохонаси: +7 713-392-14-97.

Всего комментариев: 0
avatar