Главная » 2016 » Январь » 13

Қозоғистонлик депутатлар Назарбоевдан парламентни тарқатиб юборишни сўрашди


  • Admin
  • 13 Янв 2016(16:58)
  • 176
  • 0

Қозоғистон парламенти муддатидан аввал тарқатиб юборилиши мумкин. Қуйи палата депутатлари парламентни тарқатиб юборишни сўраб, президент Нурсултон Назарбоевга мурожаат қилган. Бу ҳақда "Интерфакс" нашри хабар тарқатди.

"Биз, парламентдаги 3та фракциянинг барча депутатлари парламент мажилисини муддатидан олдин тарқатиб юбориш ҳақидаги лойиҳани қўллаб-қувватлаймиз", дейилади депутат Нурлан Абдиров ўқиган мурожаат матнида.

Ўз навбатида, депутат Владислав Косаревнинг қайд этишича, тезкор ва ошиғич ҳаракатларни бошлаш фурсати етган. Унинг айтишича, инқироздан чиқиш учун зарур ислоҳотлар ўтказишни ташкил қилиш ҳамда парламентнинг янги таркиби учун янги сайлов кунини белгилаш зарур.

Бундан ташқари у маслиҳатлар (маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари) учун ҳам сайловлар ўтказиш кераклигини таъкидлаган.

Теги: Қозоғистонлик депутатлар Назарбоевд

Всего комментариев: 0
avatar