Главная » 2015 » Сентябрь » 3

Қозоғистоннинг Уральск шаҳрида ўзбекистонликларни Россияга ноқонуний равишда ўтказиш билан шуғулланган гуруҳ суд қилинди


  • News
  • 03 Сен 2015(22:46)
  • 377
  • 0
Қозоғистоннинг Уральск шаҳрида 2014 йилнинг май ойидан 2015 йилнинг апрель ойига қадар Ўзбекистон фуқароларини Россияга ноқонуний равишда ўтказиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ суд қилинди ва жазога тортилди.

УН нашрида маълум қилинишича, Уральск шаҳри суди ноқонуний миграция хизматини кўрсатиш билан шуғулланган 11 кишидан иборат ушбу гуруҳнинг 6 нафарига озодликдан маҳрум этиш ҳақид ҳукм чиқарган. Қолганларга нисбатан эса жарима жазоси қўлланган.

Судда айтилишича, бу гуруҳнинг нафар аъзоси қозоғистонликлар, яна 2 нафари Ўзбекистон фуқароси ҳисобланади.

"6 нафар жиноятчига 4 йилгача умумий тартибдаги қамоқ жазосини ўташ тайинланди. Яна 5 киши эса энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан 200 бараваригача бўлган миқдордаги жарималарни тўлаши белгилаб қўйилди", дейилади суд қарорида.

Теги: Қозоғистоннинг Уральск шаҳрида ўзбе

Всего комментариев: 0
avatar