Главная » 2017 » Май » 30

Озодбек Назарбеков аҳоли учун қўп қаватли уй қураётгани ростми?


  • Ies_92uz
  • 30 Май 2017(09:05)
  • 418
  • 0

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков журналист Жасур Ҳамроевнинг бир қатор саволларига жавоб қайтарди.

Журналист Назарбековга Тошкент шаҳрининг Сергели туманида аҳоли учун кўп қаватли уй қуриши ҳақидаги миш-мишлар билан боғлиқ савол берди:

“Сергели билан боғлиқ миш-мишларга тўхталсак, яъни гўёки ҳукумат раҳбарларидан сизга телефон қўнғироғи бўлган ва сизнинг гонорарингиз ҳақида сўрашган, гўёки етти минг доллар деб айтгансиз ва ундан сўнг Сергелидаги бир неча қурилиш ишларида жонбозлик кўрсатишингиз ҳақида буйруқ берилган. Шунга нима дейсиз?”

“Умуман мен учун ҳукумат, Ватан деган тушунчалар уйғун тушунчалардир. Шунинг учун агар ҳукумат бизни олдимизга қандайдир вазифа қўяр экан, мен аскар бўлиб бажаришга ҳаракат қиламан. Чунки бу ўзим учун фахр, шараф. Лекин бу гапларнинг ҳаммаси миш-миш, ҳаммаси ёлғон. Яна қайтариб айтаман – агар топшириқ қўйиладиган бўлса, қўлимдан келганча, кучим етганича Ватанга хизмат қилиш мен учун шараф”, - дея саволга жавоб қайтган Назарбеков.

Бундан ташқари, хонанда 2017 йилда концерт бермаслиги борасида тўхталиб ўтган: 

“Бу йил концерт бериш-бермаслик ғояси ўтган йили апрель ойи концерт пайтида пайдо бўлган эди. Лекин иккиланишлар ҳам бор эди. Одамларга нима деймиз? Сабабларини қандай изоҳлаймиз, деб турганимизда, мен жуда ҳам ҳурмат қилган, устозим деб эътироф этган инсоним Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновага концерт бериш имкони берилди. Шунда мен концертим учун белгиланган кунларни Юлдуз опага ўзим таклиф қилдим. ‘Мана шу саналарда бемалол концерт беришингиз мумкин’, дедим, чунки бу кунлар менинг концертим учун брон қилинган эди.

Юлдуз Усмонова билан муносабатларимиз ҳеч қачон совуқлашмаган. Улар билан ҳеч қачон зиддиятли муносабатда бўлмаганмиз. Мен уларни жудаям ҳурмат қилганман. Бундан кейин ҳам ҳурмат қиламан. Апрель ойида Юлдуз Усмонованинг концерт бериши мени ўзим концерт беришимдан кўпроқ қувонтиради”,—деди Озодбек Назарбеков. 

Юлдуз Усмонованинг концертида меҳмон бўласизми?” деган саволга Озодбек Назарбеков “албатта” дея жавоб берган.

манбаа: voydoda.com 

Всего комментариев: 0
avatar