Главная » 2017 » Октябрь » 8

Озодбек Назарбеков Қирғизистон Маданият вазири билан учрашди


  • Ies_92uz
  • 08 Окт 2017(18:28)
  • 265
  • 0

Маданият вазирлиги делегацияси Қирғизистонга ташриф буюрган.

 

Икки халқ ўртасидаги дўстлик, маданий-маърифий муносабатлар риштасини мустаҳкамлашда санъат ва маданиятнинг ўрни беқиёсдир.
 
Шу муносабат билан Қирғизистонда Ўзбекистон кунлари ташкил этилган бўлиб, ушбу тадбирлар 8 октябрга қадар давом этиши айтилган эди.
 
Бугун ҳам Қирғизистонда Ўзбекистон маданияти кунлари давом этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков ва Қирғизистон Республикаси маданият, ахборот ва туризм вазири Тугелбай Казаков ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтгани ҳақида “Ўзбекистон 24” телеканали маълум қилди.
 
Учрашувда томонларнинг маданият соҳасидаги ривожланишлар, давлатларнинг ўзаро маданий алоқаларини кенгайтириш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида фикрлар алмашилди.
 
Хусусан, иккала давлатда маданият кунларини доимий равишда ўтказиб бориш, соҳага оид режалар ҳақида сўз борди. Учрашув самимий руҳда бўлиб ўтгани айтилди.

Зоҳиршоҳ Жўраев

Всего комментариев: 0
avatar