Главная » 2015 » Февраль » 2

Озодбек Назарбеков жорий йилда ўтказиладиган концертида жонли куйлашга ваъда берди


  • Admin
  • 02 Фев 2015(14:44)
  • 516
  • 0

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков “Истиқлол” санъат саройида шу йилнинг 7-24 апрель кунлариlf “Ардоғимдасиз” деб номланадиган концерт дастурини ташкил қилиши ҳақида аввал хабар берган эдик.

fattohxon.com нашри журналисти хонанданинг ўтган йилги концерт арафасида чиқарилган баннерларга “фонограмма” ёзуви қайд этилган бўса-да, 18 кун давом этган концерт кунларида 100 фоиз жонли ижро билан чиқиш қилгани ҳақида эслаб, унга бу йилги дастурда қандай ҳолат кузатилиши бўйича савол билан мурожаат этган.

“Концерт баннерига «фонограмма» деб ёзилган. Лекин, биз 100 фоиз жонли ижрога тайёрмиз! Бир нарсага тушунилмаяпти, 18 кун бир саҳнада тўхтовсиз концерт бериш, ҳали дунё тажрибасида йўқ! 18-20 кун ичида, қайсидир бир куни инсон шамоллаб қолиши, касал бўлиб қолиши ҳам мумкин, иссиқ жон ахир… Ўша бир кун ҳам, мен агар мабодо фонограммадан фойдалансам ҳам, мен концертни “жонли ижро” дейишга ҳаққим йўқ! Лекин, мен умуман, фонограммага тайёргарлик кўрмаяпман! Чунки, бирор кун, озгина бўлса ҳам, фонограммадан фойдаланилса, “жонли ижро” дейилган эди, нега фонограмма?” дейилса, бундай можаронинг нима кераги бор? Ундан кўра, “фонограмма” дейилса ҳам, мен жонли ижрода куйлайман. Жонли ижрони билганлар бемалол ажратиб олишади! Шунинг учун ҳам, мен янги концерт дастуримни “фонограмма”, деб эълон қилдирдим. Лекин, ўзимнинг тайёргарлигим 100 фоиз жонли ижродаги концертга бўлмоқда”, – дейди Озодбек Назарбеков.

 

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar