Главная » 2016 » Март » 4

“ПАНОРАМА”ГА "МАЖНУН" ФИЛЬМИНИНГ 27 МЕТРЛИ БИЛЛБОРДИ ЎРНАТИЛДИ


  • voydodaxek
  • 04 Мар 2016(12:07)
  • 644
  • 0

Ўзбек киноси тарихида илк марта Алишер Навоий номидаги киносаройга бўйи 27 метр, эни 7,5 метр бўлган биллборд ўрнатилди. Бу ҳақда shov-shuv.uz сайти хабар бермоқда

Сайтнинг ёзишича, ўзбек киноси тарихида бундай - энг йирик биллборд илк марта ўрнатилди ва бу кўриниш собиқ "Панорама"га ўзгача кўриниш бахш этган.

“Тарихий кинозалнинг ташқи кўринишини бошқа биллбордлар билан ёпиб, унинг ‘ремонтталаб’лигини сездирмаслик ҳам мумкин экан!”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Мажнун” фильми 7 мартдан эътиборан пойтахт кинотеатрларида намойиш этилади

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar