Главная » 2016 » Июль » 8

Петр Чех халқаро футболдаги фаолиятини тугатди


  • Admin
  • 08 Июл 2016(22:18)
  • 424
  • 0

Петр Чех фаолияти давомида Чехия терма жамоаси сафида 124та учрашувда майдонга тушган.

Чехия терма жамоаси посбони Петр Чех халқаро футболдаги фаолиятини тугатаётгани ҳақида маълум қилди.
 
34 ёшли футболчи халқаро фаолиятини тугатиб, асосий эътиборини “Арсенал”га қаратишини таъкидлаб ўтди.
 
Чех мамалакат термаси сафида илк бор 2002 йилда майдонга тушган. Шундан сўнг, у терма жамоанинг аламаштириб бўлмас ўйинчисига айланади. Чех 124та ўйинда майдонга тушиб, рекорд ўрнатди.
 
“Барчаси ўз якунига етди”, дейди футболчи.
 
Унинг халқаро майдондаги сўнгги ўйини 21 июнь куни Европа чемпионати доирасида Туркия терма жамоасига қарши  бўлган эди.  Мазкур баҳсда турклар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Петр Чехнинг терма жамоа сафида эришган юқори натижалари:  2004 йилги Европа чемпионатининг ярим финали, 2006 йилги Германияда ўтказилган  Жаҳон чемпионатидаги иштирок.

Теги: Петр Чех халқаро футболдаги фаолият

Всего комментариев: 0
avatar