Главная » 2017 » Май » 28

Пластик карточкалар: Ўзбекистонликлар учун яхшиликми ёки бош оғриғи?


  • Ies_92uz
  • 28 Май 2017(19:24)
  • 160
  • 0

Ривожланган давлатларда товар ёки хизматлар учун тўлов қилишда пластик карточкалардан фаол фойдаланилади. Уларни ишлатиш аҳоли учун ҳам, банк учун ҳам, чакана савдо учун ҳам қулай. Ўзбекистонда эса пластик карточканинг машҳур афзалликларига қарамасдан, уни ишлатиш фойдаланувчиларнинг ҳаётини қийинлаштириб юбормоқда. Энг бош муаммо — бир қатор савдо нуқталарида терминалларнинг йўқлиги ва пулларни нақдлаштириш тизими йўлга қўйилмагани.

Нега Ўзбекистонда пластик карталарни жорий қилиш мана шундай «нотипик» натижаларга олиб келди? UZ24 тушунтириш истаб, мустақил иқтисодчи Юлий Юсуповга мурожаат қилди.

Ривожланган бозор иқтисодиётига эга мамлакатларда харидларнинг катта қисми — нақдсиз кўринишда амалга оширилади: буларга банк ўтказмалари, электрон ҳамёнлардан ва пластик картадан тўловлар киради. Масалан, пулларни «электронлаштириш» бўйича жаҳоннинг энг илғор давлатлардан бири бўлмиш Швецияда нақд пул умумий пул массасининг бор-йўғи 2 фоизини ташкил этади, холос. 

Пластик карточкалар — пул муомаласини «электронлаштириш»даги бош дастгоҳлардан бири ва инсониятнинг энг буюк ихтироси ҳисобланади.

Нега карточкалар қулай ва фойдали?

Аҳоли учун:

- жорий харид учун кўп миқдорда нақд пул олиб юриш учун ҳожат йўқ;
- товар ва хизматларга Интернет орқали ҳам хақ тўласа бўлади.

Чакана савдо учун:

- нақд пулларни уддалаб, сақлаб юришга ҳожат йўқ;
- мижозларнинг харид қобилияти каррасига ошади — чунки карточкада, одатда, харидор ўзи билан олиб келиши мумкин бўлган нақд пулдан кўра доимо кўпроқ пул бўлади;
- Интернет орқали савдо ҳажми ошади.

Банклар учун:

- банкларнинг депозит базаси кенгаяди, депозитлардаги пулларни фаол операциялар учун ишлатиш мумкин.

Умуман, жамият учун:

- молиявий операциялар янада шаффофлашади, бу эса солиқлардан қочиш, ноқонуний фаолият билан шуғулланиш ҳолатларини камайтиради.

Ўзбекистонда пластик карточкаларни жорий қилиш портлаш эффекти билан тенг бўлди: 2005 йилдан буён карточкалар сони 45,5 марта (!) га ошди, жисмоний шахсларнинг банк карталарида миллий валютада ўтказилган транзакциялар 371 баробар ошган. 

Всего комментариев: 0
avatar