Главная » 2016 » Январь » 12

Погба "Барселона"га ўтишга қарши эмас


  • Admin
  • 13 Янв 2016(01:18)
  • 317
  • 0

"Ювентус" жамоасининг франциялик ярим ҳимоячиси Поль Погба "Барселона" жамоаси аъзосига айланиши мумкинлигини истисно қилмаган.

У шунингдек, келгусида "Олтин тўп" учун асосий номзодлар учлигига киришдан умид қилишини билдирган.

"Ҳеч қачон ҳеч қачон демайман. Лекин айни вақтда мен "Ювентус" аъзосиман.
Бўлиши мумкин, ажойиб кунлардан бирида мен ҳам "Олтин тўп" учун даъвогар бўлган асосий уч номзод қаторида тураман. Лекин бу ҳамиша қийин бўлади.

Авваллари мен Месси ва Роналдунинг ўйинларини телевизор орқали кўрар эдим ёки уларни Playstation орқали ўйнатардим. Энди эса улар билан бирга йилнинг рамзий терма жамоасидан жой олдим.

Лекин менинг мақсадим фақат бу билан чекланиб қолиш эмас. Мен улардан ҳам яхшироқ бўлишни истайман. Бу орзумга етиш учун меҳнат қилишда давом этаман", дейди ёш футболчи.

Всего комментариев: 0
avatar