Главная » 2016 » Январь » 11

Powerball лотереяси жекпоти 1,3 млрд долларга етди


  • Admin
  • 11 Янв 2016(15:49)
  • 237
  • 0

АҚШдаги машҳур лотерея ўйинларидан бири – Powerball нинг жекпот миқдори рекорд даражада 1,3 млрд долларгача ошди. Бу Америка ва дунё миқёсидаги лотерея бизнесидаги энг йирик жекпот сифатида қайд қилинди дейилади, лотерея ташкилотчилари расмий сайтида.

Лотереянинг охирги ўйинида тахминан 950 млн доллар миқдоридаги жекпот ўйналганЮ лекин ҳеч бир иштирокчи уни ютишга муваффақ бўлмаганди. Навбатдаги ўйин чоршанба куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Лотерея қоидаларига кўра, ютуқ беш дона оқ шарлар ва Powerball номини олган бир дона қизил шар рақамларини тўғри топган иштирокчига берилади. Барча олтита рақамни тўғри топиш имконияти тахминан 292 миллиондан биттани ташкил қилади.

Ўйиннинг яна бир қоидасига кўра, иштирокчи ютуқни 29 йил давомида бўлиб-бўлиб олиши мумкин бўлади. Агар барча пулни дарҳол қўлга киритишни истаган тақдирда турли штатлардаги турлича солиқ тизимини қўшмасдан ҳисоблаганда 806 млн доллар ишлаб топиши мумкин бўлади.

Всего комментариев: 0
avatar