Главная » 2017 » Декабрь » 22

Президент айтди: Ўзбекистонда журналист тайёрлайдиган янги ОТМ ташкил этилади


  • Ies_92uz
  • 22 Дек 2017(18:05)
  • 96
  • 0

Президент нутқида кўплаб соҳалар қаторида оммавий ахборот воситалари фаолияти, хусусан, интернет-нашрларга алоҳида этибор қаратди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномасига бағишланган анжуман давом этмоқда.
 
Президент нутқида кўплаб соҳалар қаторида оммавий ахборот воситалари фаолияти, хусусан, интернет-нашрларга алоҳида этибор  қаратди. 
 
Бугунги кунда Ўзбекистонда 1 минг 500 дан зиёд оммавий ахборот воситаси фаолият кўрсатмоқда. Улар мулк шакли, йўналиши, ахборот узатиш воситаларига кўра турличадир.
 
“Ўз-ўзидан равшанки, уларнинг барчасига юқори малакали кадрлар керак. Афсуски, бундай кенг кўламли вазифани бир жойда марказлаштирган ҳолда ҳал этадиган таянч олий ўқув юрти мамлакатимизда мавжуд эмас”, деди Шавкат Мирзиёев.
 
Шу мақсадда Журналистика ва оммавий коммуникация воситалари университетини ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.
 

Всего комментариев: 0
avatar