Главная » 2016 » Апрель » 15

Путин 2015 йилда қанча даромад қилгани маълум бўлди


  • Admin
  • 15 Апр 2016(19:10)
  • 828
  • 0

Россия президенти Владимир Путин 2015 йилда деярли 9 млн рубль (8,891 млн рубль) даромад қилган. Бу ҳақда Кремль сайтига жойлаштирилган декларацияда маълумоткелтирилган.

2014 йилда Россия президентининг йиллик даромади (кирим) 7,654 млн рублни ташкил қилганди (2013 йилги 3,6 млн рубллик кўрсаткичга нисбатан 2 баробар ўсиш. 2012 йилда эса давлат раҳбари даромади 5,79 млн рубль бўлганди).

Президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, бу президентнинг маоши кўтарилгани билан боғлиқ.

Қайд этиш керакки, Путин 2015 йилда ўз маошининг 10 фоизга қисқартириш ҳақида қарор қабул қилганди.

Даромад тўғрисидаги декларацияга кўра, президентнинг хусусий мулки сифатида ер участкаси, 2та квартира, гараж мавжуд. Шунингдек, ҳаракатланувчи мулк ҳисобланадиган ГАЗ М-21, ГАЗ М-21-Р, «Нива» автомобиллари қайд этилган. Ер майдони ҳажми 15 сотих, квартира 77 кв. м, гараж эса 18 кв. м ҳудудни эгаллайди. Президент истиқомат қиладиган уй майдони эса 153 кв. м ҳудудда жойлашган, фойдаланишдаги гараж майдони 18 кв. м.

Ўз навбатида, Россия бош вазири Дмитрий Медведев 2015 йилда 8,8 млн рубль даромад кўрган. 2014 йилда унинг даромадлари 2013 йилгига нисбатан деярли 2 баробар ўсганди - 4,2 млн рублдан 8 млн рублгача.

Даромад тўғрисидаги декларацияга кўра, бош вазир 49 йил муддатга 47 сотихли ер участкасини ижарага олган. Унда шунингдек, 367,8 кв. м майдонни эгаллайдиган шахсий квартира ҳамда ГАЗ-20 ва ГАЗ-21 русумли автомобиллар бор.

Медведевнинг рафиқаси ўтган йилда ҳеч қандай миқдордаги маблағ ишлаб топмаган. Лекин унинг номида Volkswagen Golf ҳамда 2та маҳаллий машина мавжуд.

loading...
Всего комментариев: 0
avatar