Главная » 2015 » Октябрь » 11

Путин: Россиянинг Суриядаги вазифаси қонуний ҳокимиятни барқарорлаштиришдан иборат


  • Akhmad
  • 12 Окт 2015(00:42)
  • 412
  • 0

Россия президенти Владимир Путин “Россия 1” телеканалидаги “Воскресный вечер с Владимиром Соловьевым” (“Владимир Соловьев билан якшанба кечаси”) дастурига берган интервьюсида россиялик ҳарбийларнинг Суриядаги вазифаси нимадан иборатлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги маълум қилмоқда.

“Бизнинг Суриядаги вазифамиз қонуний ҳокимиятни барқарорлаштириш ва сиёсий муросани топиш учун шароитлар яратишдан иборат”, деб айтди Путин.

Шунингдек, Путин Сурия армияси ўзининг жанг қилишга қодирлигини кўрсатса, унда Суриядаги ички сиёсий муросага эришиш имкониятлари ортишини айтди.

“Агар Сурия армияси ҳаётчанлигини ва террорчилик билан курашишга тайёрлигини кўрсатса, ҳокимият буни қила олишини кўрсатса, унда сиёсий муросаларга эришиш имкониятлари ҳам анчагина юқорироқ бўлади”, деб таъкидлаб ўтди Путин.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar