Главная » 2016 » Март » 20

РАЙҲОН: “МЕНИ ШАҲЗОДА БИЛАН СОЛИШТИРИШЛАРИ КУЛГУЛИ”


  • voydodaxek
  • 20 Мар 2016(13:20)
  • 843
  • 0

Хонанда Райҳон концерти ғоясини чет эллик хонандалар Бритни Спирс ва Женнифер Лопесдан ўғирлагани, айрим элементлари эса ҳамкасби Шаҳзодадан кўчирилгани ҳақидаги танқидларга “Sayyod” сайтига берган интервьюсида муносабат билдирди.

“Мени Шаҳзода билан солиштириш кулгули. Ҳамманинг эсидан чиққан бу мавзу аллақачон ўз долзарблигини йўқотган. У ҳам, мен ҳам анча йилдан бери ижод қиляпмиз. Бу давр ичида биз бутунлай бошқа-бошқа санъаткорлар эканлигимизни исботладик. Йўналишимиз бошқа, бошқа эканлигини кўрсатдик. Ҳозирда иккаламизнинг ҳам санъатда ўз ўрнимиз, ўзига яраша мухлисларимиз бор. Нима учун бизни ҳалигача солиштиришларини тушунмайман. Буни нима деб аташни ҳам билмайман, касалликми, билмадим. Аминманки, иккаламизни солиштириб, билдирилган фикрларни ўқиш Шаҳзоданинг ўзига ҳам кулгули”

Мен концертимнинг ғоясини чет эллик хонандалар, хусусан Бритни Спирсдан ўғирлаганликда айблаганларни ҳам тушунмайман. Мен бундай эмаслигини исботлаш учун вақтимни сарфлашни истамайман, бундай нотўғри фикрлайдиган, билимсиз инсонлар даражасига тушмоқчи ҳам эмасман. Шунчаки, бир нарсани айтишим мумкин, бу кўплаб инсонларнинг меҳнати сингган катта заҳматлар  маҳсули”,—дейди Райҳон.

loading...
Всего комментариев: 0
avatar