Главная » 2016 » Январь » 27

Райҳоннинг муаммолари Асалхўжаеваларни ҳам четлаб ўтмади


  • voydodaxek
  • 27 Янв 2016(17:12)
  • 894
  • 0

Мавлуда ва Гули Асалхўжаеванинг концертига деярли 20 кун вақт қолган бўлса-да реклама баннерларига ҳали ҳам рухсат берилмади.

 

Сайтимиз орқали Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева синглиси Гули Асалхўжаева билан биргаликда 19-20-21 февраль кунлари “Истиқлол” санъат саройида концерт дастурини тақдим этиши ҳақида хабар берган эдик.

Февраль, март ҳатто апрель ойида бўладиган концертларнинг реклама баннерлари аллақачон шаҳар кўчаларига жойлаштирилган. Бироқ Мавлуда ва Гули Асалхўжаеваларнинг реклама баннерларидан дарак йўқ. Бироз аввал Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг концерти учун тайёрланган рекламалар бўйича қатор муаммолар келиб чиққан эди. Балки бу муаммолар Асалхўжаеваларни ҳам четлаб ўтмагандир, деб улар билан боғландик.

“Концерт бекор қилиндими, деган гап-сўзларга ҳожат йўқ. Шунчаки, 8 йилдан буён концерт бермаётганимиз учун тайёргарлик ишлари анча олдин бошланиши кераклигини бироз унутиб, кечроқ ҳаракатни бошлабмиз. Қўшиқлар, концертдаги чиқишлар аллақачон тахт, бироқ реклама баннерларини мутассадди идораларга жуда кеч топширганимиз учун уларнинг жавобларини кутяпмиз”, – дейди катта Асалхўжаева. Айни дамда “Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура билан “MY5” телеканали учун суратга олинаётган “Қайнона ва келин” ситкомида суратга тушаётган Мавлуда Асалхўжаева Манзура билан учинчи дуэт устида иш бошлаганини ҳам маълум қилди. Ситком февраль ойидан бошлаб эфир юзини кўради. 
Всего комментариев: 0
avatar