Главная » 2016 » Январь » 17

Райҳоннинг "Жавоб бер"и ортидаги машмашалар тингани йўқ


  • Admin
  • 17 Янв 2016(20:37)
  • 601
  • 0

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг "Жавоб бер" номли қўшиғи чет эл қўшиқларига ўхшашлиги ҳақидаги фикрларни хонанданинг ўзи асоссиз деб топди.

 

Жорий йилнинг 23-27 февраль кунлари “Истиқлол” санъат саройида навбатдаги концерт дастурига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева 2016 йилдаги илк қўшиғи  – “Жавоб бер”га ишланган видеоклипини тақдим этди. Бир кун ичида видеоклипни youtube.com сайтида 15 мингга яқин киши томоша қилишга улгурди. Мазкур қўшиқнинг муаллифи “Беном” гуруҳи вакили Сарвар бўлиб, клипни режиссёр Ёдгор Носиров суратга олган.

Бундан бироз аввал Ўзбекистон хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ижросидаги “Жавоб бер” таронаси чет эллик хонандалар Том Боксер ва Антония ижросидаги “Морена” қўшиғига ўхшаши ҳақида мақола чоп этган эдик. Мазкур мақоладан сўнг хонанда qalampir.uz жамоасини қора пиардан фойдаланишда, асоссиз туҳматда айблади, ҳатто ижтимоий тармоқлар орқали буни ёзиб қолдирди. Қўшиқ муаллифи Сарвар ҳам танқидимизни асоссиз деб чиқди. Шундан сўнг Том Боксер ва Антониянинг “Морена” ҳамда Райҳон Ғаниеванинг “Жавоб бер” қўшиғи бир-бирига қанчалик ўхшашлигини аниқлаштириш мақсадида ўз ишининг профессионал мутахассисларига мурожаат қилдик. Ўзбекистон давлат консерваторияси Бастакорлик ва чолғулаштириш кафедраси мудири, доцент, кўплаб халқаро фестиваллар ғолиби, “Зулфия” номидаги давлат мукофоти соҳиби Ойдин Абдуллаева, Ўзбекистон бастакорлар уюшмаси аъзоси Игорь Пинхасов, Ўзбекистон бастакорлар уюшмаси аъзоси Шуҳрат Зокиров, Озарбайжонлик таниқли хонанда ва бастакор Ахмед Мустафаев икки қўшиқ бир-бирига қанчалик ўхшашлигини текшириб, ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар. Том Боксер ва Антония ижросида “Морена” ҳамда Райҳон Ғаниева ижросидаги “Жавоб бер” бир-бирига қанчалик ўхшаш? Бу саволга тез орада qalampir.uz’да жавоб топасиз.
Всего комментариев: 0
avatar