Главная » 2018 » Январь » 8

Расмий хабар! Филиппе Коутиньо – “Барселона”да


  • Ies_92uz
  • 08 Янв 2018(16:37)
  • 154
  • 0

Ҳа, “Барселона”нинг узоқ кутилган орзуси амалга ошди.

 

Кеча, 7 январь куни Англиянинг “Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо расман “Барселона” футболчисига айланди. Бу ҳақда “Барселона” Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Хабарда айтилишича, Коутиньо каталонияликлар билан 5,5 йиллик шартнома имзолайди ва унинг товон пули 400 миллион еврони ташкил этади.
 
Коутиньо трансфери қимматлиги бўйича Англия футболи учун рекорд ва бутун жаҳонда Неймар (“Барселона”дан “ПСЖ”га 222 миллион евро) ва Килиан Мбаппе (“Монако”дан ПСЖга 180 миллион) лар трансферидан кейин учинчиси бўлди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” Коутиньо трансфери учун англияликларга 120 миллион евро ва бонуслар миқдорида 40 миллион тўлаб бериши ҳақида хабар бергандик.
 
Маълумот учун, Коутиньо “Ливерпуль”да 2013 йилдан бери фаолият кўрсатиб келарди.

Всего комментариев: 0
avatar