Главная » 2015 » Январь » 9

Rayhon bilan Yigitali ajrashmoqda. Rasmiy e'lon!


  • Admin
  • 09 Янв 2015(15:59)
  • 6417
  • 0
Райхон ва Йигитали орасидан "ола мушук" ўтганини "Эътироф-2014" маросимидан кўпчилик сезганди. Чунки Райхон шу кунга келиб муносабатлари қай ахволда эканлигини яшира олмайдиган даражага келиб бўлганди. 

Илк маротаба ёдингизда бўлса бу мавзуни Райхон билан ўтган "Экспрессо" сухбатида кўтаргандик (манбаа) . Унда Райхоннинг синглиси Насибанинг ижтимоий тармоқларда Йигиталига бўлган салбий фикрларини очиқлагандик.

Орадан хеч қанча ўтмай Му5 телеканалининг бир кўрсатувидаги Йигиталининг жавобидан нафақат Райхон, балки хамма томоша қилганлар ғазабга келди. Фикримча, камида даъюснинг гапидек жавоб қайтарган Йигиталига шу кундан оммавий ахборот воситалари ходимларини хам кўнгли қолди чоғи. Асли саволни ўзи ғалати эди, бу саволни берганга "Эсингиз жойидами ўзи?" деб жавоб қайтариш ўрнига.... 

Бу орада Насибанинг изохлари ижтимоий тармоқларда янада кучайиб, эндиликда хаммасини очиқ ойдин айтишга ўтганди. Райхон хам жахлда чидай олмай Йигиталини инстаграмидаги профилида барча аламини сочди. Райхоннинг гапларидан мухлислар шокка тушиб, профильни Райхон эмас бошқа одам бошқаряпти деб ёзувларга ишонишни исташмади. Энди тасаввур қилинг , мана шу пайтлардан бизнинг почтамиз ва телефон рақамларимиз қай тарзда мухлислар саволларидан "ёнгани"ни. 

Райхонга ўша пайт бу воқеалар юзасидан мурожаат қилганимизда:-Чидолмадим...Шу сабаб ёзиб юборибман, ахмоқлик қилдим шекил, майли, Худога солдим...деганди. Менимча оиласини сақлаб қолиш учун харакат қилди шекил, расман кенг оммага олиб чиқишни лозим топмади. Лекин, юқоридаги холатлар юзасидан эмас, Райхон ва Йигиталининг орасига совуқчилик анча аввалдан тушганди, демоқчи бўлганим Райхон узоқ чидади. Ўзимиз гувох у оиласи учун курашди. Бироқ пичоқ суякка қадалар холатга келгандек...

Энди Райхон расмий эълонга тайёр...балки энди мажбурдир... 

Sayyod: Райхон, Сиз билан ўтган сухбатдан сўнг, Насиба янада у мавзуда қатъийроқ бўлди, Йигиталини сахифасида сиз хам чидай олмай изох қолдиргандингиз. "Эътироф-2014" маросимида эса муносабатларингиз қай ахволдалигини яшириб бўлмасди. Ажрашаётган экансиз... Нечоғлик бу хақиқат ва қанчалик бу жиддий?

Райхон:- Ха. Бу хақиқат. Мен ажралишга топширдим. Хозир хаётимда оғир дамлар кечмоқда. Аммо хамма қийинчиликларни муносиб тарзда ўтказишга харакат қилаяпман. Хаммамиз бу дунёда мехмонмиз холос. 

Sayyod: Шу қадар жиддийми? Фарзандларингиз тақдири не кечади? 

Райхон:-Аллох менга куч ва соғлиқ берса бўлгани ва мен улар учун хам она ва хам ота бўлиш учун қўлимдан келганини қиламан. 

Бир йиллик танаффусдан сўнг яккахон концерт дастурини тақдим этаётган Райхон билан айни дамда кечаётган бундай машмашалар унга салбий таъсирини ўтказмай қўймаса керак. Мухлислари ва яқинлари уни қўллаб-қувватлашига ишонамиз.



manba: sayyod.com

 

loading...
Всего комментариев: 0
avatar