Главная » 2016 » Январь » 22

«Реал» клуб имижига зарар етказмаслик мақсадида Роналдуга марокашлик дўсти олдига тез-тез бориб туришни тақиқлади


  • Admin
  • 22 Янв 2016(16:06)
  • 387
  • 1

Мадриднинг «Реал» клуби футболчиси Криштиану Роналдуга Марокаш ўзининг дўсти — кикбоксчи Бадр Харини кўргани тез-тез бориши тақиқланди. Бу ҳақда 22 январь куни A Bola нашри хабар тарқатди.

Мадридликлар клубдаги тартиб интизомни кучайтириш ва жамоа имижига зарар етказмаслик мақсадида шундай қарорга келишган. Клуб президенти Флорентино Перес Марокаш қироли Муҳаммад VIга агар португалиялик футболчи бу қоидани бузса хабар беришини сўраб, мурожаатнома ёзган.

Декабрь ойининг бошида «Реал»нинг машғулотларидан кейин Роналду шахсий самолётида Марокаш пойтахти Работга дўсти Харини кўргани кетиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Футболчи эрталабки машғулотлар улгуриш учун тунда Мадридга қайтганди. Матбуот мазкур хабардан кейин португалиялик футболчининг бесоқолбозлик муносабатлари бўлиши мумкинлиги борасида тахминларини чоп этганди.

loading...
Всего комментариев: 1
avatar
1 Umid_Sm • 10:48, 23 Янв 2016
???...
avatar