Главная » 2016 » Июль » 6

“Реал” шифокорлари Роналду туфайли клубдан кетмоқчи


  • Admin
  • 06 Июл 2016(20:50)
  • 866
  • 2

“Реал” футбол клубининг тиббий штаби тўлиқ таркибда ишдан бўшаш нияти борлиги ҳақидамаълум қилди. Бунга жамоа форварди  Криштиану Роналдунинг хатти-ҳаракатлари сабаб бўлди.
 
Португалиялик футболчи клуб шифокорларининг ишидан норози ва у “Реал” раҳбариятидан ўзи учун алоҳида шифокор ёллашни талаб қилмоқда. 
 
Жамоа президенти Флоретино Перес Роналду билан янги шартнома тузиш учун кетаётган музокараларда футболчининг бу талабини қондиришга рози бўлди. Энди клубнинг етти физитерапевти испан грандини тарк этмоқчи. 
 
Португалия терма жамоаси футболчиси билан “Реал”нинг амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида ўз якунига етади.  Клуб эса Роналду билан шартномани 2020 йилгача узайтириш ниятида.
 
Маълумот ўрнида, Криштиану Роналду 2009 йилдан буён Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У “Реал” таркибида Испания чемпиони, икки марта мамлакат кубоги ва Чемпионлар лигаси, шунингдек, Испания ва УЕФА суперкубогларини ыщлга киритган.

Всего комментариев: 2
avatar
1 tashtel_6153428 • 09:56, 07 Июл 2016
E Ronoldo hezm.Qizlarga uxwab shifokor tanlab utiradimi
avatar
2 Abubakr • 21:36, 12 Июл 2016
Tashtel xezalemisan? Yo kotin qichiyaptimi?
avatar