Главная » 2016 » Февраль » 28

Рио-2016 ташкилотчилари спортчиларни Зикадан ҳимоя қилиш чораларини қидирмоқда


  • voydodaxek
  • 28 Фев 2016(23:22)
  • 386
  • 0

Бразилияда 1,5 миллиондан ортиқ киши Зика вируси билан зарарланган

 

Шу йил Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиадада иштирок этувчи спортчиларни Зика вирусини ташувчи чивинлардан ҳимоя қилиш мақсадида бир қатор хавфсизлик чоралари кўриш режалаштирилмоқда.  Шулардан бири спортчилар яшайдиган хоналар деразасига чивиндан ҳимоя қилувчи тўрлар ўрнатилишидир.  Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
 
Бундан ташқари,  ҳимоя тўрлари эҳтиёж туғилса бир қатор  жамоат жойларида ҳам қўйилади,  лекин мусобақага келувчи миллий делегациялар бу учун пул тўлашлари керак бўлади,  дейди Рио-2016 нинг ташкилий қўмита вакили Филипп Уилкинсон.

Қўмита ҳали ҳимоя тўрларининг нархи ва қай тарзда фойдаланилиши ҳақида аниқ маълумот бермади.  Чивинга қарши курашиш учун воситалар ўрнатилган кичик ҳимоя тўрлари 15 АҚШ доллари ва янада қаттиқ ва мустаҳкам ҳимоя тўрлари эса 100 АҚШ доллари атрофида бўлиши мумкин.

Олимпиадага келувчи кўплаб спортчилар Зика вирусидан хавотирда эканлиги ҳақида маълум қилишган. 

Рио шаҳри расмийларининг айтишича,  докторлар  жорий йилнинг январидан буён  Зика билан боғлиқ 6000 ҳолат аниқлаган.  Бразилия ҳукумати мамлакатда 1,5 миллиондан ортиқ одам мазкур вирус билан зарарланган бўлиши мумкинлиги ҳақида таъкидлаб ўтди.
Всего комментариев: 0
avatar