Главная » 2016 » Август » 20

Рио Олимпиадаси. Ўзбек боксчилари дунёни лол қолдиришда давом этмоқда


  • Pro_eXclusive
  • 20 Авг 2016(11:42)
  • 318
  • 0
Кеча, 19 август куни икки нафар ўзбекистонлик боксчи финалга йўл олди. Бугун, 20 август куни бир боксчи финал жангини ўтказади. Ўзбекистон спортчилари Олимпиададаги иштирокида янги саҳифаларни очишмоқда. Бугун ўзбекистонлик спортчиларнинг жаҳон ареналарида кўрсататётган натижалари дунё эътиборига тушди. Бунда боксчиларнинг ўрни жуда катта. Кеча, 19 август куни Рио-де-Жанейро Олимпиадасида бир қатор спортчилар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш учун баҳс олиб борди. Икки нафар боксчи – Шаҳобиддин Зоиров ва Фазлиддин Ғоибназаров ярим финал баҳсларида ўз маҳоратларини кўрсатиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Ўзбекистонлик боксчилар бундан олдинги Олимпиада мусобақаларида бунчалик сермаҳсул иштирок этишмаган эди. Риo Олимпиадаси ўзбек бокс мактабининг қай даражада ривожланганини жаҳонга кўрсатди. Медаль жамғариш бўйича Ўзбекистон икита олтин, битта кумуш ва бешта бронза билан 31-ўринда бормоқда. Рейтингда ҳамон АҚШ терма жамоаси етакчилик қиляпти. Мазкур давлат спортчилари жами 105та медаль ютишди. Рўйхатнинг кейинги ўринларида Буюк Британия (60, олтин медаллар сони ортиқ бўлгани боис Хитойдан олдинда), Хитой (65), Германия (35), Россия (48, олтин медаллар сони бўйича немислардан ортда бормоқда) каби давлатлар кучли бешликдан жой олишган. Бугун, 20 август куни қуйидаги спортчилар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади: Герасим Кочнев, Серик Мирбеков – (Каноеда эшкак эшиш, жуфтлик, финал) соат17:22да. Бадиий гимнастика терма жамоамиз – саралаш соат18:00да. Дмитрий Шокин – (Таэквондо, саралашдан финалгача) соат 18:45да. Бектемир Мелиқўзиев – (Бокс, финал) соат 23:00да. Светлана Радзивил – (Енгил атлетика, баландликка сакраш, финал) соат 04:30да.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar