Главная » 2017 » Октябрь » 11

“Ришта” номли янги бадиий фильм танқид ва олқишларга тайёрми?


  • Ies_92uz
  • 11 Окт 2017(19:16)
  • 559
  • 0

Ҳозирги кун ёшларининг турмуш тарзи акс эттирилган фильмнинг премьераси икки кундан сўнг бўлиб ўтиши кутилмоқда.

 

2017 йил 12 октябрь, соат 18:00да Алишер Навоий номидаги кино саройида “Ришта” деб номланган янги ўзбек бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтади.
 
Фильмда ҳозирги кун ёшлари, уларнинг турмуш тарзи, ўзбекона қадриятларнинг ардоқланиши ҳикоя қилинади.

Фильм бир неча новеллалардан иборат бўлиб, бир-бирига боғлиқ бўлмаган воқеалар орқали, турли даврлараро кўз илғамас ришталар билан ўзига хос услубда баён қилинади.

“Ўзбекфильм” киностудиясида суратга олинган ушбу фильмда бош ролларни Нигина Анорбоева, Адиз Ражабов, Пўлат Саидқосимов, Жамшид Ғаниев, Шарофат Ҳусанхўжаева, Жаҳонгир Хўжаев ва Гулруҳ Зокировалар ижро этишган.

Сценарий муаллифи — Ёлқин Тўйчиев, саҳналаштирувчи режиссёр — Мирмақсуд Охунов.
 
“Ришта” номли янги бадиий фильмда постановкачи оператор — Музаффар Юсупов, постановкачи рассом — Бектош Ражабов, бастакор — Дмитрий Янов-Яновский.
 
Одатда, янги фильмнинг премьерасидан сўнг мухлислар томонидан янги кинокартина ҳам танқид остига олинади, ҳам олқишланади...
 
Кўрамиз, “Ришта” номли янги бадиий фильмининг ижодкорлари танқид ва олқишларга тайёрмикин?

Всего комментариев: 0
avatar