Главная » 2016 » Январь » 15

Роналду оиласидан ажралган 5 ёшли фаластинлик бола билан учрашади


  • Admin
  • 16 Янв 2016(01:35)
  • 248
  • 0

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду 5 ёшли фаластинлик бола Аҳмад Давабшоҳ билан учрашади.

Бола ҳозир шифохонада ётибди. «Реал» унга Роналду билан учрашиш борасида таклиф юборган.

Аҳмаднинг уйида юзага келган ёнғин натижасида бола тирик қолган, аммо унинг акаси ва ота-онаси вафот этганди. Ушбу иш юзасидан икки кишига нисбатан айблов эълон қилинган.

Аҳмад бир неча ой давомида шифохонани тарк этиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, Роналду ўтган йил охирида Байрутда рўй берган теракт натижасида оиласидан ажралган 3 ёшли ливанлик бола билан учрашганди.

manba: kun.uz

Теги: Роналду оиласидан ажралган 5 ёшли ф

Всего комментариев: 0
avatar