Главная » 2016 » Январь » 11

Роналду "Олтин тўп" маросими бошланиши арафасида кутилмаган сўзларда интервью берди


  • Admin
  • 11 Янв 2016(22:29)
  • 485
  • 0

Айни вақтда ФИФАнинг Цюрихдаги штаб-квартираси ҳудудида "Олтин тўп" мукофотини топшириш маросими муносабати билан бўлиб турган "Реал" жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

"Мен Мессининг чап оёғига ҳавас қиламан. Унинг чап оёғи менинг чап оёғимдан яхшироқ ҳаракат қилади", деган у.

У ўзининг "Олтин тўп"ни қўлга киритиш учун қай даражада имкони борлиги ҳақидаги саволларга жавоб берган.

"Леода ғолиблик учун кўпроқ имконият бор. Месси ёки Неймарнинг ғолиб чиқишидан ҳайрон бўлмайман.

Мен бу ерга мен учун ҳам овоз беришгани учун келганман", дейди Роналду.

Теги: Роналду Олтин тўп маросими бошланиш

Всего комментариев: 0
avatar