Главная » 2017 » Май » 27

Роналдунинг янги маҳбубаси ҳомиладорми?


  • Ies_92uz
  • 27 Май 2017(12:31)
  • 749
  • 0

Жорий йилнинг 25 май куни Мадриднинг “Реал” жамоаси суперюлдузи Криштиану Роналду анча йиллардан бери илк марта севган қизи билан илиқ муносабатларини тасдиқлади.
 
Футболчи ўзининг Instagram’даги саҳифасига 22 ёшли Жоржина Родригес билан бирга тушган расмини жойлади ва юракча белгисини қўйди. ОАВ томонидан қайд этилишича, бу жуфтликнинг муносабатлари анча жиддий.Маълумотларга кўра, Жоржина айни дамда ҳомиладор бўлиши мумкин. 
Маълумот учун, Роналду севгилиси Родригес билан 2016 йилда шопинг пайтида танишиб қолган. ФИФА томонидан ташкил этилган “Олтин тўп” тақдирлаш маросимида Жоржина португалиялик футболчи билан бирга эди.
Қайд этиш керак, 2010 йилда Роналду суррогат онадан ўғил кўрган ва кичик Криштиану деб исм берган. Жорий йилнинг март ойида эса яна бир шундай суррогат она Роналду учун эгизаклар туғиб бериши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқаб кетган эди.


 

Всего комментариев: 0
avatar