Главная » 2016 » Январь » 13

Роналдунинг Португалиядаги ҳайкалига «Месси 10» деб ёзиб кетишди


  • Admin
  • 13 Янв 2016(17:07)
  • 486
  • 0

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг она шаҳри ҳисобланган Португалиядаги Фуншал шаҳрида футболчига бағишлаб ўрнатилган ҳайкал вандаллар томонидан бўяб кетилган.

AS нашри берган маълумотга кўра, 12 январь куни кечаси, «Барселона» футболчиси Лионель Месси бешинчи марта «Олтин тўп» мукофотини қўлга киритган кундан бир кун ўтиб, португалиялик футболчининг ҳайкали орқасига «Месси 10» тасвирини тушириб кетишган. Шунингдек мазкур ҳайкалтарошлик асарининг аксар қисми қизил бўёқлар билан чаплаб кетилган.

Эслатиб ўтамиз, Фуншалдаги Роналдунинг ҳайкали 2014 йилнинг 21 декабрида «Реал»нинг клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги ғалабасидан кейин очилганди.

Всего комментариев: 0
avatar