Главная » 2016 » Январь » 15

Россия ҳукумати Туркия компанияларини санкциялардан ташқарига чиқариш йўлларини ишлаб чиқди


  • Admin
  • 16 Янв 2016(01:34)
  • 303
  • 0

Россияда Туркиянинг компанияларига, агарда уларнинг ўрнини эгаллайдиган муқобил бўлмаса ёки бу жуда қимматга тушса, санкцияларни четлаб ўтиб, ишлашда давом этишига рухсат берилади.

Бу борадаги лойиҳа норматив ҳуқуқий актлар федерал порталида жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Иқтисодиёт вазирлиги ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлагани хабар қилинмоқда. Унга кўра, амалдорлар ҳар бир конкрет шартнома бўйича жавобгар бўладилар: улар истисно тариқасида тузилган шартномалар реестрини тузиб, раҳбариятга тақдим этадилар.

Товарлар етказиш бўйича шартномалар учун иқтисодий ривожланиш бўйича ҳукумат комиссияси, хизмат кўрсатиш шартномалари учун иқтисодиёт вазирлиги қошидаги идоралараро комиссия жавоб беради.

manba:kun.uz

Всего комментариев: 0
avatar