Главная » 2016 » Январь » 11

Россия ҳукумати Туркиядан келтирилган 250 кг мандаринни янчиб ташлади


  • Admin
  • 11 Янв 2016(02:02)
  • 401
  • 0
Россиянинг Туркияга қарши қўллаётган санкциялари доирасида супермаркетлардан бирида топилган 250 кг Туркиядан келтирилган мандарин бульдозерлар ёрдамида янчиб ташланди. Бу ҳақда Туркиянинг “haber7.com” сайти хабар бермоқда.
 

Воқеа 10 январь куни Ставропол шаҳрида рўй берган. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (FSB) ходимлари Ставропол шаҳридаги барча супермаркетларни кўздан кечириб, Иноземцево посёлкасидаги “Lenta” тармоқ супермаркетларида Туркияда олиб келинган юклар борлигини аниқлаган.
 
Намойишкорона тус олган ушбу қирғинни Россия ОАВлари, хусусан, телеканаллар кўрсатиб борди. Хабарда таъкидланишича, ушбу воқеа турк деҳқон хўжалиги маҳсулотларига қарши илк қирғин операцияси бўлди.
 
Камералар қаршисига чиққан Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари назорати агентлиги инспектори қуйидагича баёнот берди.
 
“Ушбу мандаринлар Туркияга қарши қўлланилган санкцияларнинг кучга кириш санаси – 2016 йилнинг 1 январидан кейин мамлакат ҳудудига кириб келган. Уларнинг қадоғида 4 январь санаси ёзилган, Россия ҳудудига кириб келиш санаси эса 5 январь. Бу маҳсулотлар контрабанда ҳисобланиб, эгаларининг кўз ўнгида яроқсиз ҳолатга келтирилди”.
 
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 24 ноябрида Туркия ҳарбий кучлари мамлакат ҳаво чегараларини кесиб ўтган Россиянинг Су-24 ҳарбий самолётини уриб туширганидан сўнг икки мамлакат ўртасидаги муносабатларга дарс кетган эди. Кўрамиз, Туркия ва Россиянинг келгусидаги алоқалари қай йўсинда давом этаркин? Ҳар ҳолда расмий Анқара бу вазиятга жим қараб турмаса керак.
Всего комментариев: 0
avatar