Главная » 2016 » Январь » 29

Россияда грипп туфайли ҳалок бўлганлар сони 126 нафарга етди


  • voydodaxek
  • 30 Янв 2016(00:16)
  • 400
  • 0

Россияда эпидемия бўсағасидан ошиб ўтилган уч ҳафтадан бери 126 киши грипп асоратлари туфайли нобуд бўлган. Бу маълумот Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидантасдиқланган.

«Айни вақтда грипп туфайли 126 киши ўлим топган», — дея маълум қилган Россия соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоқа ва жамоат саломатлиги департаменти раҳбари Олег Салагай.

Бундан олдинроқ, Россия соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова 29 январдан 7 февралгача бўлган кунлар "эпидемия чўққиси" бўлиши ҳақида айтганди.

Вазир 2009 йили, чўчқа гриппи эпидемияси тарқалганда, Россияда 687 киши нобуд бўлганини эслаган ва айни пайтда соғлиқни сақлаш тизими касалликка қарши туриш учун бирмунча яхши тайёргарликка эга эканлигини маълум қилганди.

Теги: Россияда грипп туфайли ҳалок бўлган

Всего комментариев: 0
avatar