Главная » 2017 » Май » 28

Россиядаги даҳшатли ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлишди


  • News
  • 28 Май 2017(22:52)
  • 489
  • 0
Россиянинг Оренбург шаҳри Новосергиев туманида бугун, 27 май куни маҳаллий вақт билан тонгги соат 05:00 ларда ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси фуқароси ўзига тегишли бўлган ВАЗ русумидаги автомобилни бошқариб кетаётганда тупроқ йўлда назоратни йўқотиб, чуқурликка ағдарилиб кетган.

ЙТҲ натижасида 52 ёшли ҳайдовчи ва унинг турмуш ўртоғи воқеа жойида вафот этган. Автомобилда бўлган яна бир йўловчи жиддий жароҳат олиш туфайли шифохонага етказилган.

ФВВ ҳамда ЙПХ ходимлари ҳозирда мудҳиш воқеа содир бўлган жойни ўрганиб чиқишмоқда.

Акмал Эшонхонов
Всего комментариев: 0
avatar