Главная » 2017 » Июль » 5

Россияга кетганларнинг қайтишга пули йўқ. Ташқи ишлар вазирлиги ёрдам берадими?


  • Ies_92uz
  • 05 Июл 2017(18:08)
  • 325
  • 0

2008 йил Иркутск шаҳрига ишлагани кетишганини айтиб, қайтишга маблағи йўқлиги учун уларни Ватанга олиб келишда ёрдам сўраган.

 

Бугун, 5 июль куни Халқаро пресс-клубда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан тўғридан-тўғри эфирда жонли мулоқот бўлиб ўтди. Унда вазир очиқлик ва шаффофликка риоя қилган ҳолда турли мавзулардаги саволларга батафсил ва аниқ жавоб бериб ўтди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига келиб тушган қуйидаги мурожаат бевосита Ташқи ишлар вазирлигига тегишли бўлгани учун онлайн эфир орқали ўқиб эшиттирилди.
 
Фуқаро Хадичахон Аҳмаджонова икки ўғли Дилмурод ва Акмал Аҳмаджоновларнинг 2008 йил Иркутск (Россия) шаҳрига ишлагани кетишганини айтиб, қайтишга маблағи йўқлиги учун уларни Ватанга олиб келишда ёрдам сўраган. Қайд этиш керак, бу каби мурожаатлар сони жуда кўп.
 
“Албатта, бундай муаммо билан мурожаат қилувчилар кўпчиликни ташкил этади. Биз ушбу масалада ўз ватандошларимизни юртига қайтариш учун барча ишни қиламиз. Бунда Ўзбекистондаги тегишли вазирлик ва идоралар, шунингдек, Россиядаги тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда иш олиб борамиз. Қолаверса, чет элдаги фуқароларимиз хавфсизлиги учун Ўзбекистон элчихоналари бор ва улар ҳам ўз ёрдамларини аямайди”, дея жавоб берди Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.
 
Шунингдек, ушбу саволга Ўзбекстоннинг Россиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси муовини Равшанбек Алимов ҳам жаво бериб кетди:
 
“Ўзбекистон фуқароларининг Россия Федерациясидаги фаолияти ва уларнинг манфаатлари, хавфсизлиги учун бевосита жавобгармиз. Улар томонидан сўраладиган ҳар қандай ёрдам учун доимо тайёрмиз”.

Всего комментариев: 0
avatar