Главная » 2016 » Январь » 8

Россиялик депутат нефть нархи яқинда 100 долларга етишини айтди


  • Admin
  • 08 Янв 2016(19:08)
  • 865
  • 0

Нефть нархининг қанча муддат паст даражада туриши Россияга қарши ҳаракатларни бошлаб юборган АҚШ бундай нархларни қанча ушлаб тура олишига боғлиқ, деб ҳисоблайди Россия Давлат Думаси энергетика қўмитаси аъзоси Иван Грачёв. “Русская служба новостей” радиостанцияси эфиридаги чиқишида у яқин келажакда нефть нархи эски ҳолига қайтишини башорат қилди.

“Ўйлашимча, нарх 100-110 доллар бўлади, яқин истиқболда ундан ҳам юқорига кўтарилиши мумкин. Амалдаги нарх эса бизга қарши бошланган “совуқ уруш” билан боғлиқ, нархни сунъий тарзда туширишмоқда”, - деди депутат.

Айни кунларда Brent русумли нефть фьючерслари нархи 4 фоизга тушиб, баррелига 33 доллардан пастга тушиб кетди. Bloomberg агентлиги маълумотларига қараганда, бундай паст натижа 2004 йил апрелидан буён биринчи марта кузатилиши.

Всего комментариев: 0
avatar