Главная » 2016 » Февраль » 3

РОССИЯЛИК ХОНАНДА ТИМАТИ INSTAGRAM ФОЙДАЛАНУВЧИСИГА 50 МИНГ ДОЛЛАР БЕРИШГА ВАЪДА БЕРДИ


  • voydodaxek
  • 03 Фев 2016(14:05)
  • 1040
  • 0

Instagram ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Илья Савельев ўз саҳифасида россиялик рэпер Тимати билан ёзишмаларини суратга тушириб, эълон қилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Ўзаро ёзишмада Тимати агар Instagram фойдаланувчиси мазкур ёзишмани суратга олиб, ижтимоий тармоққа жойласа ва 100000 “Лайк” йиға олса 50 минг АҚШ доллари беришга ваъда берган.

Ҳозирча мазкур ёзишма сурати 1000 тага яқин “Лайк” йиққан.

Савельевнинг айтишича, у Исроилда яшайди ва пул унга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун керак.

“Сенда ахир, яҳудийлар қони оқмоқда, худди акалардек менга ёрдам бер!”, — деди у хонандага қарата.

Тиматининг таъкидлашича, у бундай турдаги хабарларга кўпам аҳамият бермайди. “Бугун кайфиятим яхши. Биласанми, мен сенга сўз бераман,агар мана шу суҳбатни суратга олиб, 100000 та ‘Лайк’ йиғсанг, сенга ёрдам бераман”, — деди Тимати.    

Хонанда Instagram`даги шахсий саҳифасида ҳозирча мазкур постга ҳеч қандай изоҳ қолдирмаган. 

Всего комментариев: 0
avatar