Главная » 2016 » Январь » 11

Россиянинг Белгород шаҳрида бемори шифокор томонидан ўлдириб қўйилган касалхона раҳбари ишдан бўшатилди


  • Admin
  • 11 Янв 2016(21:58)
  • 317
  • 0

Россиянинг Белгород шаҳридаги 2-касалхона бош шифокори Владимир Луценко лавозимидан озод этилди. Мазкур шифохонада Янги йил арафасида жарроҳ Илья Зелендинов беморни дўппослаб, ўлдириб қўйганди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.

Белгород вилояти ҳукумати матбуот хизматининг билдиришича, Луценко бошқарган касалхонада тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича қонунчиликка риоя этилиши, меҳнат қонунчилиги талабларининг бажарилиши текширилмоқда.

Ҳозирда лавозимидан озод этилган бош шифокор Владимир Луценко Зелендинов олдинроқ маъмурий жазоларга тортилмаганини айтиб, унга «билимли, интизомли ва топшириқларни вақтида бажарадиган шифокор», дея таъриф берганди.

Эслатиб ўтамиз, 57 ёшли бемор Евгений Вахтинни ўлдириб қўйишда айбланаётган Илья Зелендинов ҳодиса юз берган куннинг эртасига, 30 декабрдаишдан бўшатилган. Ундан ҳеч қаёққа кетмаслик ҳақида тилхат олинган.

Всего комментариев: 0