Главная » 2016 » Март » 9

Россиянинг икки бомбардимончи самолётлари Ла-Манш устидан учиб ўтгани маълум бўлди


  • voydodaxek
  • 09 Мар 2016(23:56)
  • 494
  • 0

ТУ-160 самолётлари Франция ва Буюк Британия жанговор самолётлари томонидан Ла-Маншдан чиқариб юборилган

 

Франция ОАВларининг хабарига кўра,  Россиянинг икки бомбардимончи самолёти 17 февраль куни Ла-Манш  бўғозида парвоз уюштиргани маълум бўлди.  Шу кунгача Франция мудофаа вазирлиги бу ҳақда хабар бермаган, деб ёзмоқда  “Haber7” хабар берди.
 
Россиянинг ТУ-160 бомбардимончи самолётлари Ла-Манш устидан учиб ўтаётганда радарга тушган.  France Info’нинг маълум қилишича,  ичида 25 та атом бомбалари бўлган самолётлар икки инглиз ва Франциянинг Rafale ва Mirage жанговор самолётлари томонидан Ла-Маншдан чиқарилган. 
 
Руслар бу билан ўзларининг ҳарбий салоҳиятини кўрсатган ва НАТОнинг жавоб бериш салоҳиятини текширмоқчи бўлган,  дейилади France Info’да.
 
Маълумотларга кўра, воқеа юзасидан Россия томонидан ҳеч қандай хабар берилмаган.
Всего комментариев: 0
avatar