Главная » 2017 » Август » 9

Ростми ё яна ёлғон? Ситора Алимжонова турмушга чиқди


  • Mirkarimoff
  • 09 Авг 2017(23:24)
  • 1487
  • 0

Аввалроқ, хонанда Шароф Муқимовга пиар қилиш, шов-шув яратиш мақсадида “турмушга чиққан” актриса Ситора Алимжонова бугун, 9 август куни яна бир бор келинлик либосини кийди. Ижтимоий тармоқларда актрисанинг тўй суратлари яшин тезлигида тарқалмоқда. Унинг тўйи Таиланднинг Пхукет оролида нишонланмоқда.
 
Ситоранинг турмуш ўртоғи кимлиги, қайси касб эгаси экани номаълум. Оролдаги тўйда унинг иштирок этгани ё этмагани ҳам мавҳумлигича қолмоқда. Боиси ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган суратларнинг барчасида фақатгина келин тасвирланган, холос. Тўйга эса шоу-бизнес олами вакилларидан фақатгина Сўғдиёна Азимова боргани айтилмоқда.
 
Аслида Ситора Алимжонованиг турмушга чиқиши янгилик бўлмай қолди. Бундан бир неча ой олдин актриса хонанда Шароф Муқимов билан ҳам тўй қилганди. Фильмлардаги ҳаминқадар роллари билан танилган актрисанинг навбатдаги тўйи ҳақиқат ёки ёлғонлиги, яна бирор фильмнинг суратга олиш жараёнилиги ҳақидаги тахминларимиз ҳали ўз исботини топганича йўқ. 

Всего комментариев: 0
avatar