Главная » 2015 » Январь » 5

РУҲШОНАНИНГ МУХЛИСЛАРИГА АТАГАН СОВҒАЛАРИ БИСЁР ЭКАН


  • Admin
  • 05 Янв 2015(02:11)
  • 391
  • 0

Ўтган 2014 йил шоу бизнес вакиллари орасида ўз мухаббатини топган ва оила ришталарини боғлаб, бахт қасрига қадам қўйган хонандалар кўп бўлди, десак муболаға бўлмайди. Шов-шувли туй-тантаналар эса бунга яққол мисол бўла олади. 

Эстрадамизда оз фурсат ичида ўз истеъдодини намоён этиб, муҳлислари қалбини забт этган Руҳшона ҳам оппок келинлик либосида бахт қасри маликасига айланди. Кинофильмларда ижро этган роллари, таниқли санъаткорларга суратга олган видеоклиплари билан таниш бўлган Санжар Маткаримов билан турмуш қурган хонанда, эндиликда санъат билан бирга оила маъсулиятини бирдек олиб боришни зиммасига олди. 

Бироз фурсат танаффус қилган Рухшона эндиликда ижод қилмас эмиш, деган гап-сўзлар пайдо бўлганини инобатга олиб, у билан боғландик. Ижодкорнинг айтишича, бундай миш-мишларга ҳеч қандай асос йўқ ва олдинда унинг мухлисларига аталган совғалари бисёр экан. Янги яратилаётган ижод намуналаридан бири ''Шекилли'' таронаси яқин кунларда тайёр бўлади. 

Айтганча, янги таронанинг матн ва мусиқа муаллифи истеъдодли ижодкор Элдор Қаюмов бўлиб, мазкур қўшиқ учун Санжар Маткаримов бошчилигида видеоклип суратга олиниши режалаштирилган. Биз эса бу ижодий жуфтликка бахт тилаймиз ва улардан янги ижод намуналарини кутиб қоламиз.

loading...
Всего комментариев: 0
avatar