Главная » 2017 » Июль » 9

Руни кетди. Чемпионлар лигасида зафар қучганлардан фақатгина бир футболчи «Юнайтед»да қолди


  • Mirkarimoff
  • 09 Июл 2017(22:48)
  • 1120
  • 0

2004 йил «манкунианлар» сафига келиб қўшилган Уэйн Руни «Эвертон» аъзосига айланди, деб ёзди Лиам Кеннинг Twitter саҳифасида.

Шу тариқа «Манчестер Юнайтед»ни 2008 йил Европада тенгсиз қилган фақатгина битта футболчи жамоада қолди. Бу — Майкл Кэррик. Қолган футболчилар ё жамоа билан хайрлашди ёки бўлмаса футболчилик фаолиятини тугатди.

Эндиликда Сэр Алекс Фергюсон жамоасини ёдга соладиган фақатгина битта футболчи «Юнайтед» мухлислари учун тўп суришда давом этади.

Всего комментариев: 0
avatar