Главная » 2016 » Октябрь » 17

Руслан Чагаев боксдаги фаолиятини якунламоқда


  • News
  • 17 Окт 2016(10:41)
  • 501
  • 0
Руслан Чагаев боксдаги фаолиятини якунламоқда

Руслан Чагаев боксдаги фаолиятини якунламоқда
Унга Браун билан чиройли хайрлашув жанги ўтказиш таклифи берилган, бироқ у рад этган.

Ўта оғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони Руслан Чагаев расман спорт оламидаги фаолиятини тугатаётгани ҳақида хабар берди. Бу ҳақда “Ntv” хабар бермоқда.

Боксчининг қарори ҳақида унинг собиқ менежери Тимур Дугазаев ОАВга маълумот берар экан, ушбу қарор Чагаевнинг саломатлигидан келиб чиқиб қабул қилинганини айтди.

“Руслан спорт оламидаги фаолиятини кўриш қобилиятининг пасайиши муносабати билан тугатди. Биз унга Лукас Браун билан чиройли хайрлашув жанги ўтказишни таклиф қилдик, буни уюштириб бера олардик. Бироқ Руслан саломатлик жангдан азизроқ, деган фикрда бунга рози бўлмади”, дейди Дугазаев.

Маълумот учун, ҳамюртимиз Руслан Чагаев 1978 йилнинг 19 октябрида Андижонда туғилган. Оилали, турмуш ўртоғи Виктория шифокор. Уларнинг Артур ва Алан исмли ўғиллари бор.

Умида Якубова
Всего комментариев: 0
avatar