Главная » 2016 » Январь » 15

Салмон Хон жажжи мухлисига нисбатан одамгарчилик қилди


  • Admin
  • 16 Янв 2016(01:56)
  • 493
  • 0

Cьюзан исмли қизалоқ кўзида ёш билан Салмон Хонга видео мактуб жўнатди.

 

Болливуд юлдузлари орасида болажон актёрлар талайгина. Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари орқали болливуднинг машҳур актёрларидан бири бўлган, куни кеча 50 ёшни қарши олган Салмон Хоннинг болаларга бўлган муҳаббати ҳақида қатор маълумотлар, янгиликлар чоп этилган. Яқинда у ана шу меҳр-муҳаббатини яна бир бор исботлади.

Салмон Хоннинг болалар билан суратга тушган “Бажранги ака” фильми кўплаб болаларда унга нисбатан меҳр уйғотди. Хусусан, Салмон Хонни жуда яхши кўришини, у билан кўришиш энг катта орзуси эканини айтиб ширингина Сьюзан  исмли қизалоқ ҳам кўзида ёш билан унга видео мактуб тайёрлайди. Youtube'га жойлаштирилган видео нафақат омманинг балки Салмон Хоннинг ҳам эътиборига тушди. Ажойиб видеони тамоша қилган режиссёр Кабир Хон Youtube'даги Сьюзан иштирокидаги видеони Салмонга кўрасатади. У эса электрон почта орқали Сьюзаннинг ота-онаси билан боғланади ва Сьюзан учун махсус мактуб ёзиб, у ҳам Сьюзанни яхши кўришини айтади.

Шундан сўнг, актёр кичик мухлиси учун Деҳлидан Мумбайга саёҳат уюштиради. У Сьюзан билан “Султон” фильмини суратга олиш ишлари вақтида учрашди ва узоқ суҳбат қурди. Учрашув сўнгида у Сьюзанга махсус совға ҳадя этди.
loading...
Всего комментариев: 0
avatar