Главная » 2016 » Июль » 24

Самандар Ҳамроқулов клип ва қўшиқларини қўйишда ОАВлардан ёрдам сўради


  • Admin
  • 24 Июл 2016(20:13)
  • 509
  • 0

Сўнгги пайтларда АҚШга серқатнов бўлиб қолган Самандар Ҳамроқуловга Ўзбекистондаги тўй-ҳашамларга қараганда хориждаги тадбирларга кўп таклиф этилмоқда.

Сўнгги вақтларда ТВ ва радиоэфирларда камнамо бўлиб қолган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Самандар Ҳамроқулов 19 июль санаси билан “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан берилган АА 5673 сонли лицензиясининг суратини ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштириб, лицензиясининг муддатини узайтирганини маълум қилди ва ОАВлар маъмуриятига мурожаат қилди.
 
“Лицензия билан фаолиятим давомийлигини бир йилга узайтирдим. Оммавий ахборот воситалари клип ва қўшиқларимни мухлисларимизга етиб боришида кўмаклашинглар. “Самандар фақат кинода ва бошловчиликда қолиб кетди”, деганлар учун ҳам...”, деб ёзади Ҳамроқулов.
 
Сўнгги пайтларда АҚШга серқатнов бўлиб қолган Самандар Ҳамроқуловга Ўзбекистондаги тўй-ҳашамларга қараганда хориждаги тадбирларга кўп таклиф этилмоқда. Хусусан, унга АҚШда талаб катта. Маълумотларга қараганда, у океан ортидаги тўйларнинг энг олди санъаткорига айланган.
Всего комментариев: 0
avatar